10 Июл 2021 йил
371
Қидирувда бўлган наманганлик Зангиотада ушланди
2021 йил 8 июль куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Уйчи туманида яшаган, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган, 1979 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакилини берган маълумотига асосан, Тошкент минтақаси темир йўл транспортида ХТБ ЖҚБ тезкор вакили, вилоят ИИБ ТҚХБ бошлиғи, ЖҚБ тезкор вакили ва Уйчи тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСХга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати