30 Октябр 2021 йил 869

Қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган “Кобалт” икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

2021 йил 27 октябрь куни соат 16:30 ларда, Тўрақўрғон тумани Лангарбобо МФЙ ҳудудида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Кобалт русумли автомашинасини ишонч қоғозсиз бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Дамас русумли автомашинасига тўқнашган.

Натижада, Дамас русумли автомашина салонида бўлган йўловчилар, Тўрақўрғон туманида яшаган, 1987 йилда туғилган аёл ва бирга яшаган ўғли,
олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳайдовчиси, бош мия ёпиқ шикасти, қовурға суякларини ёпиқ синиши ҳамда йўловчилари, Тўрақўрғон туманда яшовчи, 1976 йилда туғилган аёл ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ва қўшнилари, 1992 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, 1992 йилда аёл бош мия оғир даражада лат ейиши, ўнг оёқ болдир суягини чиқиши, қорин бўшлиғи ёпиқ шикасти, 2019 йилда туғилган аёл пешона соҳаси ва кўкрак қафаси лат ейиши, 1991 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, 1957 йилда туғилган аёл ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши, 1951 йилда туғилган аёл бош мия очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech