3 Июл 2021 йил 372

“Пули тўланмаган Матиз” сотилди.

2021 йил 2 июнь куни, Уйчи туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 4 октябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқародан Наманган шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган Матиз русумли автомашинасини 3.500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 3.250 АҚШ долларини бериб, қолган 250 АҚШ долларни ҳужжатларни расмийлаштириб бергандан сўнг беришига келишиб, автомашинани олиб кетганлиги, лекин автомашина эгасини хабардор қилмасдан сотиб юбориб пулларини ўзини эхтиёжи учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech