16 Октябр 2020 йил
825
Профилактик ҳисобдаги ёшлар тарбияси назоратда.
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгаши ҳамда 07648-сонли ҳарбий қисм билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида яшовчи ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи ёшларни онгига ватанпарварлик, тинчлик, мардлик, садоқат ва комил инсон ғояларини сингдириш мақсадида ҳарбий қисм фаолияти ва ҳарбий хизматчиларнинг иш тартиби, уларга яратилган шароитлар, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар ҳамда дала ўқув машғулотлари билан яқиндан таништирилиб ёшлар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида спортнинг валейбол, шахмат ҳамда стол тенниси турлари бўйича беллашувлар ўтказилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати