27 Март 2021 йил
463
ППХ ходимларининг маълумоти қидирувдаги шахсни ушлашда асқотди.
Жорий йил 26 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида Ўз.Р ЖКнинг 246-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган 1979 йилда туғилган аёл вилоят ИИБ ППХваЖТСБ 3-отряд бўлинма командирларининг берган маълумотига асосан, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳудудидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати