4 Декабр 2021 йил 412

PPX xodimlari tomonidan narkotik modda saqlab kelayotgan shaxs aniqlandi

2021 йил 23 ноябрь куни “Зарбдор” ойлиги тадбири давомида, Косонсой туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакиллари ва вилоят ППХваЖТСБ ППХБ 2-отряд ҳайдовчилари томонидан, Косонсой туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги омборхонаси деворига қора целлофан пакетда 4 дона қоғоз парчасига ўралган ўткир ҳидли, қурқуқ ҳолдаги ўсимликнинг майдаланган қисмлари ва уруғлари борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасида, ушбу модданинг соф оғирлиги 17,09 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 декабрь  куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech