22 Июн 2021 йил 232

ППХ ва ЖҚБ ходимлари томонидан бедарак йўқолган фуқаро топилди.

Жорий йил 19 июнь куни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряд гуруҳ командири И.Тошмирзаев ва сафдор И.Ахмедов ҳамда шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 16 июнь куни соат 16:30 ларда, Наманган шаҳар Олвализор МФЙ Марғилон кўчасида жойлашган кассобхонасидан номаълум томонга чиқиб кетиб, шу кунга қадар қайтиб келмай, бедарак йўқолган, Наманган шаҳар Янгиқурилиш МФЙда яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро Янгиқўрғон тумани Нанай МФЙ ҳудудида юрганлиги аниқланиб, шаҳар прокуратурасига топширилган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech