12 Май 2025 йил 152

Пластикдан фирибгарлик йўли билан пул маблағларини ўзлаштирган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 5 май куни вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ва Чуст тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 17 февраль куни, Чуст тумани, “Лайлак-уя” маҳалласида яшовчи, мавсумий ишчи, 1995 й.т. Сайдазимов Жамшид Худойберди ўғлини фирибгарлик йўли билан пластик картасида бўлган 700.000 сўм пулини ўтказиб олган шахс, - Поп тумани Анҳор МФЙ 21/42-уйда яшовчи, ишламайдиган, 2005 й.т. Абдураҳимов Жавоҳир Аброржон ўғли эканлиги аниқланган.


Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech