9 Сентябр 2025 йил 356

Пластик картадаги пулларни фирибгарлик йўли билан ўтказиб олган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 28 август куни вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқамаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йилнинг 12 июль куни, Поп тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи, З.M.нинг ишончига кириб, пластик картасидан 150.000 сўм пулларини ўтказиб олган шахс, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган R.A. эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech