29 Ноябр 2021 йил
603
Пиёда воқеа жойида вафот этди
2021 йил 25 ноябрь куни соат 20:00 ларда, Боғистон МФЙ ҳудудида, Чортоқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чортоқ туманида яшаган, 1978 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати