14 Ноябр 2020 йил 537

Пиёда шифохонада вафот этди.

Жорий йил 12 ноябрь куни соат 19:40 ларда Наманган шаҳрида яшовчи 1959 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлмаган “Лабо” русумли автомашинани тегишли ҳужжатлар билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech