4 Январ 2021 йил 460

Пастликка қулаган автомашина ҳайдовчиси вафот этди.

Жорий йил 1 январь куни соат 15:45 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 258 км.да Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшган 1995 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, тўсиққа бориб урилган ва бошқарувни йўқотиб, пастликка тушиб кетган.

Натижада, автомашина ҳайдовчиси қўшма шикаст, бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай, 2 январь куни шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech