24 Феврал 2022 йил 605

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳи Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ИИБ фаолияти билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хавфсизлик ва мудофаа масалалари қўмитаси раиси ва аъзолари томонидан ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, унга қарши курашиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари юзасидан Наманган вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Мингбулок туманида бўлиб туман марказида вилоят ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари ва туман хокимининг ёшлар билан учрашувида иштирок этиб, ёшларни қизиқтирган саволларига ҳамда мурожаатларига амалий ёрдам қилинди. Шундан сўнг туман ИИБ раҳбари ва шахсий таркиби билан ўрганиш масалалари бўйича сухбат ва танишув ўтказилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech