9 Апрел 2021 йил
379
Ҳовлидаги велосипед ўғирлаб кетилди.
Жорий йил 7 апрель куни, Наманган туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш ҳовлисининг орқа томонидаги эшиги очиқлигидан фойдаланиб кириб, ҳовлисида турган нархи 1.000.000 сўмлик Германия давлатида ишлаб чиқарилган “Excelior” номли велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган тумани ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати