19 Октябр 2020 йил 563

“Орият” тадбирлари давом этмоқда.

Шу йил 7 октябрь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” ва “Орият” тадбирлари давомида, Наманган шаҳрида яшовчи аёл шу куни яшаш хонадонида 100.000 сўм пул эвазига Норин тумани ва Наманган шахрида яшовчи йигит қизга ўзаро жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech