18 Апрел 2022 йил
578
Ўқишни кўчириш эвазига бир неча талабани “ухлатиб кетган” шахсга жиноят иши қўзғатилди.
2022 йил 17 март куни Норин туманида яшовчи, Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетининг 2-босқич талабаси, 1987 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил сентябрь ва октябрь ойларида Андижон вилоятида яшовчи, 2021 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан судланган, 2001 йилда туғилган аёл уни ишончига кириб, ўзи ва бир неча шерикларини ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларига кўчириб беришни айтиб, жами 15.500 АҚШ долларини олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 16 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати