12 Январ 2022 йил
504
Ўн биринчи синф ўқувчиси ўғирлик содир этди
2022 йил 9 январь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 7 январь куни соат 01:00 дан соат 04:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, кўп қаватли уйининг ташқи томонида қаровсиз қолдирилган нархи 300.000 сўмлик “Норин” русумли велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, аризачи билан бирга яшовчи, тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 9 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати