22 Ноябр 2020 йил 455

Ўғрилик режаси амалга ошмай қолди.

Жорий йил 16 ноябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи аёл шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 15 ноябрь куни соат 19:35 ларда яшаш ҳовлисига чиққан вақтида 2 нафар номаълум шахслар девори устида турганликларини ва уни кўриб  қочиб кетганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 22 ва 20 ёшли йигитлар содир этганликлари аниқланиб, улардан ўз айбига иқрорлик аризалари олинган.     

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech