19 Июл 2021 йил
350
Ўғирликда айбланиб қидирувда бўлган фуқаро ППХ ходимлари томонидан ушланди.
2021 йил 17 июль куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Тўрақўрғон туманида яшаган, 1979 йилда туғилган фуқарони вилоят ИИБ ППХваППХБ отряди гуруҳ командири ва ходимлари томонидан яшаш уйида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати