27 Октябр 2021 йил
435
Ўғирланган музқаймоқ чиқарувчи ускунанинг нархи 1800 АҚШ доллари эди
2021 йил 20 октябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 19 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган ошхонаси олдида нархи 1.800 АҚШ долларлик музқаймоқ ишлаб чиқарувчи аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкорқидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 20 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати