21 Апрел 2022 йил 303

Оддий тақинчоқлар тилла буюм нархига сотилди.

2022 йил 9 апрель куни Уйчи туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 22 март куни Наманган шаҳар Юксалиш МФЙда яшовчи 1982 йилда туғилган аёл Уйчи туман марказида жойлашган гўзалик салонига келиб, уни ишончига кириб, 43 грамм тақинчоқ маҳсулотларини тилла буюмлигини айтиб, ундан 14.300.000 сўм пулларини алдаб олиб кетганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 19 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech