5 Декабр 2022 йил
1031
Ҳамкорликнинг ҳуқуқий жиҳатлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакиллари билан Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги вакиллари ўртасида онлайн шаклда учрашув ташкил этилди.
Учрашувда ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишида ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ҳолати ва истиқболлари, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалалари муҳокама қилинди.
Ўзаро дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар истиқболда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси