Нурли масканда беш ташаббус
Сўнгги йилларда мамлакатимизда «Инсон қадри учун» тамойили асосида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштирилмоқда.
Хусусан, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Косонсой туманидаги 45-сонли махсус ихтисослаштирилган мактаб интернати - Нурли масканда муҳим беш ташаббус доирасида “Спорт – тинчлик элчиси” шиори остида спорт мусобақалари ҳамда маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Наманган вилояти ИИБ, Косонсой туман ИИБ ҳамда Косонсой туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман бӯлими вакиллари иштирок этиб, ғолибларга эсдалик совғалари топширдилар.
Наманган вилояти ИИБ Ахбороти хизмати