6 Май 2021 йил
371
Наркотик савдогари қўлга олинди.
Жорий йил 30 апрель куни соат 14:30 ларда, вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили ҳамда вилоят ИИБ Тезкор хизмат ходимлари томонидан ўтказилган “Назорат харид” тадбири давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро “Лола Жаҳон бозори” ҳудудида тадбир иштирокчисига 280.000 сўм пул эвазига тўқ жигарранг рангли, ўткир ҳидли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотган вақтида ушланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг ҳулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,90 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати