19 Март 2022 йил 370

Наманган вилоятининг “Ассалом тонг!” ўзбек жанг санъати миллий гимнастика жамоаси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, чемпион унвонига сазовор бўлди.

Наманган вилоят Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Чортоқ тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида 3-сектор ҳудудида хотин-қизлар иштирокидаги жиноят ва хуқуқбузарликларни олдини олиш, улар ўртасида  соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган жамоанинг ушбу ютуғи вилоят аҳли учун “Наврўз” байрами учун ўзига хос совға бўлди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech