13 Май 2022 йил 365

Наманган вилояти ИИБга бириктирилган Косонсой туманидаги Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган 45-сонли махсус мактаб-интернати ўқувчилари ўртасида “Матонат” спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувларига старт берилди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Наманган вилояти ИИБ ходимлари ва туман ҳокимлиги вакиллари қатнашиб, ўқувчиларга беллашувлардаги иштироклари давомида муваффақият тилашди. Мусобақаларнинг ташкил этилишидан кўзланган мақсад мазкур таълими муассасасидаги ёшларни қўллаб қувватлаш, уларга янги имкониятлар яратиш ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бу каби танловлар масштабини янада кенгайтириш ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг шахмат-шашка, кураш, енгил атлетика ва бошқа бир қатор спорт турлари, китобхонлик бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Мазкур мусобақаларининг якуни, ғолиб ва совриндорлар ҳақида навбатдаги хабарларимиз орқали маълумот берамиз.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech