5 Май 2022 йил 2419

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби иштирокида танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар кўриб чиқилиб йўл қўйилган камчиликлар юзасидан қатъий чоралар белгиланди. Вилоят ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш, светофорлар ва йўл белгиларини ўрнатиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди. Фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, уларга шароит яратиш, автомактабларда ўқитиш сифатини назорат қилиш борасида белгилаб берилган вазифаларни бажаришда сусткашликларга йўл қўймаслик кераклиги таъкидланди.

Йўл патруль хизмати инспекторларининг хизмат ўташ жараёнларида фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари, хизмат интизомига қатъий риоя қилган ҳолда фаолият олиб боришлари соҳа имижига ижобий тасир кўрсатади. Мана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда инспекторларга тушунтириш ва кўрсатмалар берилди. Ўз вазифасига масъулият билан ёндашган, сафдошларига намуна бўлиб, жиноятчиликка қарши курашда жонбозлик кўрсатган икки нафар ходим бошқарма бошлиғининг буйруғи билан мукофотланди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech