23 Август 2023 йил 1709

Наманган вилояти ИИБ биносида бошқарма бошлиғи ўринбосарининг фуқаролар учун қабули ўтказилди

Қабул давомида фуқароларнинг 26 та турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатчилардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech