6 Феврал 2024 йил 1485

Наманган вилоятидаги таълим муассасаларида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ёшлар ҳаётига салбий таъсири” ва “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш муқаддас бурчдир” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди

Наманган вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги Академиясининг 3-босқич курсантлари томонидан Наманган Давлат университетида таҳсил олаётган талабаларга “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ёшлар ҳаётига салбий таъсири” ва “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш муқаддас бурчдир” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Дастлаб, ушбу мавзу доирасида ИИВ Академияси Маъмурий ҳуқуқ кафедраси доценти, подполковник Тоштемиров Анвар Алиқулович бошланғич тушунчаларни бериб ўтди.

Шунингдек, тарғибот тадбири ИИВ Наманган Академик лицейида давом этиб, у ерда таълим олаётган ўқувчиларга юқоридаги мавзулар бўйича тушунчалар берилди.

Тадбирлар якунида ўқувчи ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига малакали ходимлар томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech