19 Март 2024 йил 10930

Наманган вилояти ИИБда «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан саф кўриги ва саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди

Бугун, ИИВнинг 2024 йил 9 мартдаги “Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида” Фармойиши талабларига мувофиқ, Наманган вилояти ИИБнинг соҳавий хизмат ходимлари иштирокида саф кўриги ҳамда саф тайёргарлиги машғулотлари ўтказилди.

Саф кўригини ўтказиш даврида раҳбар ва масъул ходимлар томонидан шахсий таркибни Вазирликнинг “Ички ишлар органларида формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 8 августдаги буйруғида белгиланган формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларига амал қилиши, ташқи кўриниши, хизмат гувоҳномаси ҳамда уларнинг саф тайёргарлиги даражасига алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган камчиликлар бўйича масъул раҳбарлар огоҳлантирилиб, камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Наманган вилояти ИИБ АХборот хизмати

Text to speech