Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан навбатдаги ўқув машғулот ўтказилди
Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилаётган терговчи ва суриштирувчиларни билим ва малакаларини янада ошириш, тергов ҳамда суриштирув сифатини такомиллаштириш, амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди.
Унда Тергов бошқармаси ходимлари ва қуйи тизимда хизмат қилиб келаётган барча терговчи ҳамда суриштирувчилар иштирок этишди.
Ўқув машғулотида Тергов бошқармасининг малакали терговчилари томонидан "Фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларни тўғри квалификация қилишда юзага келаётган муаммолар, бундай турдаги жиноят ишларини тергов қилишнинг ўзига хос услуби ҳамда уларни фуқароликка оид ишлардан фарқловчи белгилари” мавзусида маъруза қилиниб, терговчи ва суриштирувчилар билан мавзу доирасида муаммоли ҳолатлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Наманган вилояти ИИБ тергов бўлинмалари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш аҳволи, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида бу каби хато-камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати