3 Апрел 2025 йил 1192

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан навбатдаги туманда ўрганиш ишлари олиб борилди

Бошқарма раҳбариятининг навбатдаги ўрганиш манзили Чортоқ туманида бўлиб, унда ички ишлар бўлими ходимларнинг хизмат фаолияти, яратилган шарт-шароитлар ҳамда таъмирлаш ишлари атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар давомида бўлим шахсий таркиби томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, шунингдек, “қизил” тоифадаги маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида олиб борилаётган ишлари атрофлича муҳокама қилиниб, ҳар бир ходимнинг келгусидаги вазифалари белгилаб берилди.

Шунингдек, маъмурий бино тўлиқ кўздан кечирилиб, фуқаролар ва ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, хизмат ва ижрочилик интизомига қатъий амал қилиш ҳамда бошқа тегишли масалалар юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech