6 Феврал 2024 йил 1443

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан ходимларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказилмоқда

Ҳозирги кунда Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларни ижтимоий қўллаб қувватлаш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар томонидан салбий ҳолатлар содир этилишини олдини олиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Раҳматов ва ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи томонидан Поп ҳамда Чуст тумани Ички ишлар бўлимларида хизмат қилаётган ходимларнинг ота-онлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда дастлаб, полковник Фахриддин Раҳматов давлатмиз томонидан ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, қулай имкониятлар ҳақида маълумот бериб, ходимларни хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда Ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи ҳолатларига йўл қўймасликлари ҳамда ота-оналарга бу бўйича ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур эканлиги алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, ИИВ ШХББ Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи томонидан ходимлар турли салбий ҳолатлар, яъни коррупцион ва тамагирлик ҳолатларини содир этмаслик, хизматни ўташ давомида буйруқ ҳамда қонунларга қатъий амал қилишлари, ноқонуний хати-ҳаракатлардан тийилишлари ҳақида огоҳлантирилди.

Учрашув сўнггида, ижобий иш кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг оила-аъзолари Бошқарма раҳбариятининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари тантанали равишда топширилди. 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech