Наманган вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика ходимларининг малакаси оширилди
Наманган вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика хизмати ходимлари учун “Ҳодиса жойини кўздан кечириш, тергов ҳаракатларида, тезкор-қидирув тадбирларида иштирок этиш ҳамда криминалистик восита ва усулларни қўллаш” йўналишида ўқув тренинг машғулотлари ўтказилди.
Тренинг дастури ҳодиса жойини кўздан кечириш тартиби, ашёвий далилларни олиш ва қадоқлаш, тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари давомида криминалистик техника ва воситалардан фойдаланиш бўйича амалий ҳамда маҳорат дарсларини ўз ичига олди.
Шунингдек, суд-фотографиянинг умумий қоидалари, тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларида исботлов базасини шакллантиришнинг аҳамияти, портлаш ва йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеа жойларини кўздан кечириш тартиби ҳамда тинтув ва тергов экспериментларини ўтказиш юзасидан назарий маълумотлар берилди.
Машғулотлар давомида ёш экспертлар томонидан берилган соҳа бўйича саволларга жавоблар берилиб, амалий кўникмалар мустаҳкамланди ҳамда эксперт-криминалистика ходимларининг касбий тайёргарлиги ва самарадорлиги оширилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати