30 Апрел 2022 йил 499

Наманган вилояти ИИБ жамоаси «Заковат» танловининг ҳудудий босқичида биринчи ўринни эгаллаб Республика босқичига йўл олди

Айнан бугунги кунда Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ёшларга жуда катта эътибор қаратилмоқда, бу борада ички ишлар органларида ҳам ёш ходимларни Она Ватанга садоқат ва юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш, профессионал ходим сифатида шакллантиришда кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгаши, Наманган давлат университети, Наманган вилояти Заковат нодавлат нотижорат ташкилоти ходимлари, билан ҳамкорликда, Наманган шаҳридаги «Рояль» ресторанида навбатдаги «Заковат» танловининг минтақавий босқичи ўтказилди. Танловда Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларидан бир нафардан жамоалар иштирок этди.

Танлов шартлари якунига кўра, 3-ўринни Андижон вилояти ИИБ жамоаси,

2-ўринни Фарғона ИИБ жамоаси энг юқори балл билан 1-ўринни Наманган вилояти ИИБ жамоаси эгаллаб республика босқичига йўлланма олдилар.

Text to speech