17 Май 2023 йил 1019

Наманган вилоят ИИБ бошлиғи томонидан Давлатобод туманида «Умид» ва «Фурқат» МФЙ аҳолиси орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида муҳокама йиғилиши ўтказилди

Унда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, Наманган шаҳар ва Давлатобод тумани ИИБ бошлиқлари, маҳалла бешлиги ва бошқа масъуллар иштирок этишди. Дастлаб, «Умид» МФЙда содир этилган оғир турдаги жиноят ва унинг келиб чиқиш омиллари ҳақида маълумот берилди. Бошқарма бошлиғи ушбу жиноятнинг салбий оқибатларига тўхталиб, масъулларнинг фаолиятини танқидий баҳолади.

Келгусида маҳаллани намунали ҳудудлар сафига киритиш учун маҳалла бешлигига тегишли топшириқлар берди. Йиғилиш сўнггида ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро билан индивидуал ишлаш, уларнинг яшаш шароитидан мунтазам хабардор бўлиш, ишсиз аҳолини доимий бандлигини таъминлаш борасида ўз таклифларини бериб, фуқароларнинг мурожаатига бефарқ қарамаслик жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech