Наманган шаҳри ва Поп туманида ЙТҲ содир бўлди.
2020 йил 31 октябрь куни соат 07:30 ларда, Марғилон кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2101 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган шаҳрида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси, 2010 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда чап болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 9 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 1 ноябрь куни соат 13:05 ларда, Чодак Гулистон йўлининг 18 км.да, Хонобод МФЙ ҳудудида, Тошкент вилоятида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро Спарк русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни ўнг четида тўхтаб турган, Поп туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқарони Лабо русумли автомашинасини орқа томонига урилган.
Натижада, Лабо русумли автомашина ҳайдовчиси ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 9 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 2 ноябрь куни соат 18:40 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 233 км.да, Қўшминор МФЙ ҳудудида, Фарғона вилоятида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Кобалт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Андижон вилоятида яшовчи, 2003 йилда туғилган аёлни уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 9 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати