Муқаддам судланган шахс яна ўғирлик содир этди.
2022 йил 4 май куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 13:00 ларда, Нексия русумли автомашинасини Наманган шаҳар Учқун МФЙ кўчасида жойлашган ўзига тегишли нонвойхона олдида калитини ўзида, эшикларини очиқ ҳолда қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашинасини олиб қочиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЖХХваЖТСБ ППХБ 3-отряд ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 2022 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 1972 йилда туғилган фуқаро содир этгани аниқланган ва Наманган шаҳар Давлатобод тумани Порлоқ маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати