Мулкий турдаги ўғирлик жиноятини олдини олиш зарбдор ойлиги доирасида.
“Қизил” ҳудудга киритилган маҳаллаларда жиноятлар салмоғини камайтиришга қаратилган ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар давом эттирилиб, бугун 2022 йил 19 май куни, Шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Ғ.А.Ғаниев томонидан Наманган шаҳар “Ғишткўприк” маҳалласида жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида ўрганиш олиб борилди.
Ўрганишлар давомида, маҳаллада содир этилган жиноятларнинг асосий қисми Уйчи кўчасида жойлашган янги қурилган кўп қаватли уйларда жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва уларнинг атрофларида содир этилганлиги аниқланиб, келгусида жиноятларни олдини олиш мақсадида, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда Уйчи кўчасида жойлашган савдо шаҳобчалари ва кўп қаватли уйларга кузатув камералари ўрнатиш ҳамда қўриқлаш пультига улаш бўйича тадбиркорлар билан тарғибот учрашуви ўтказилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати