Маиший газ баллонлари ўғирланди
2021 йил 28 ноябрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 19:30 ларда, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, яшаш уйига очиқ қолган дарвоза орқали кириб, ошхонада бўлган нархи 1.200.000 сўмлик 3 дона газ балонларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати