15 Май 2025 йил
809
Кредит маблағларини ўзлаштирган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 7 май куни вилоят ИИБ Кибер хавфсизлик бўлими ва туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, 2024 йил 27 август куни, Чуст тумани, “Чустнон-Дўстларобод” маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган, фуқаро О.Мнинг ишончига кириб, номига 20.000.000 сўм кредит чиқариб, ўзининг пластик картасига ўтказиб олган шахс, Чуст тумани, “Чуст Гулзори” маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган, фуқаро А.А. эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати