31 Март 2021 йил
416
Корея давлатига ишга юбормоқчи бўлган фирибгарларга алданиб қолманг!
Жорий йил 10 март куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил апрель ойида поччаси унинг ишончига кириб, ўғлини Корея давлатига ишга юборишини айтиб, 6.400 АҚШ доллари олиб, хозирги кунга қадар Корея давлатига ишга юбормай, пулларини қайтариб бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати