"Конституция-ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 7 декабр куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шахридаги 7254-сонли ҳарбий қисм шахсий таркиби билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами муносабати билан "Конституция-ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Наманган виляоти Давлатобод тумани адлия бошқармаси бўлими бошлиғи Киргизов Музаффар, Давлатобод тумани тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш маркази вакили Боймирзаева Моҳидил, Давлатобод тумани солиқ қўмитаси ходими Шахмуродова Замиралар иштирок этиб, ташкил этилган тадбирнинг мароқли ва мазмунли ўтишини таъминлашди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати