5 Декабр 2020 йил
423
Кобальт велосипедчининг умрига зомин бўлди.
Шу йил 4 декабрь куни соат 16:00ларда Тўрақўрғон тумани Косонсой-Тўрақўрғон-Мингбулоқ йўлининг 45 км.да Кобальт русумли автомашинани бошқариб кетаётган 20 ёшли ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 18 ёшли велосипедчини уриб юборган.
Натижада, жабрланувчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 4 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати