Китобхонлик ҳафталигида "Зукко китобхон"
Наманган вилояти Нодирабегим ахборот кутубхона марказида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!" шиори остидаги маънавият ойлиги ҳамда китобхонлик ҳафталиги доирасида Ички ишлар вазирлиги Наманган академик лицейи ўқувчилари ўртасида "Зукко китобхон" кўрик танлови бўлиб ўтди. Унда лицей ўқувчиларининг "Келажак авлодлари" ҳамда "Тўмарис издошлари" жамоалари иштирок этишиб, улар 4 та шарт асосида беллашдилар. Кўрик танлов адолатли, шаффоф ўтишини ҳакамлар томонидан назорат қилинди ҳамда ғолиб деб, "Тўмарис издошлари" жамоаси топилди. Ушбу беллашув тугагандан сўнг, вилоят кутубхонасига ташриф уюштирилди ва унинг раҳбари M.Jo'rabayeva кутубхона фонди, яратилган шароитлар билан бирга китобхонлик ҳафталигида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўзининг фикрларини билдирди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати