15 Май 2025 йил
67
Киберфирибгарлик жинояти фош этилди
Жорий йилнинг 8 май куни вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ва Чуст тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 13 январь куни, Янгиқўрғон тумани, “Юмалоқтепа” маҳалласида яшовчи, 2006 йилда туғилган, фуқаро М.Анинг фирибгарлик йўли билан пластик картасидан 250.000 сўм пулларини ўтказиб олган шахс, Чуст тумани, “Ютмос” маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган, фуқаро Н.И эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати