15 Май 2025 йил
102
Кибер фирибгарнинг қилмишлари фош этилди
Жорий йилнинг 7 май куни вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ва Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 17 январь куни, Чортоқ тумани, “Байналмилал” маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган, фуқаро А.Жнинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан пластик картасида бўлган 3.000.000 сўм пулини ўтказиб олган шахс, Янгиқўрғон тумани, “Ўрта” маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган, фуқаро А.А. эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати