14 Май 2025 йил
146
Кибер фирибгарга чора кўрилди
Жорий йилнинг 7 май куни вилоят ИИБ Кибер хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 1 январь куни, Наманган шаҳар, “Бобуршоҳ” маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган, фуқаро И.Знинг ишончига кириб, банк пластик картасидан 1.120.000 сўм пулларини ўтказиб олган шахс, Наманган тумани, “Олахамак” маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган, фуқаро М.М. эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати