7 Ноябр 2020 йил 453

Кетмон билан ер чопилади.

Шу йил 4 ноябрь куни тунги соат 00:30 ларда Тўрақўрғон туманида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадонида таниши, 1978 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, кетмон дастаси билан урган.

Натижада, 1978 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 5 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech