20 Октябр 2021 йил 401

Келишилган 10000 АҚШ доллари берилмади

2021 йил 24 сентябрь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил апрель ойида, Чортоқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Нексия-3 русумли автомашинасини 13.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, олдиндан 3.000 АҚШ доллари бериб, қолган пулларини шу йил 1 сентябрь куни беришини айтиб, фуқаролик паспортини орқа қисмига тилхат ёзиб бериб, автомашинани олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech